19:30 / 30.03.2016
1727

Тошкент йўл хизматлари ёмғирларга шай турибди

Тошкент шаҳри йўл хизматлари ёғингарчиликларга тайёр, деб хабар берилди UZ24 нашрига Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасидаги йўл бўлимида.

"Тошкентнинг 11 та туманидан ҳар бирида кундузи ва кечаси 10 кишидан иборат навбатчи бригадалар ишламоқда. Об-ҳаво шароитлари ёмонлашганда, биз навбатчиликка 20 кишидан қолдирамиз. Бундан ташқари, шаҳар бўйича Марказий авариявий марказ ишлайди, унда 30 киши навбатчилик қилади", деб маълум қилди йўл бўлими вакили.

Ёмғирли об-ҳаво оқибатларини бартараф этиш учун Тошкентда 200 дан кўпроқ техника тайёр турибди. Ирригация тармоқлари ва дренаж коллекторлари йиғилиб қолган чиқиндилардан тозаланди.

Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозига кўра, 30-31 март кунлари Тошкентда ва республиканинг бошқа ҳудудларида кучли ёмғирлар бўлиши кутилмоқда.

2014 ва 2015 йиллардаги кучли ёмғирлар туфайли Тошкентдаги кўплаб йўллар ва ер ости ўтиш жойлари сув билан тошганди.

Top