09:27 / 30.03.2016
1618

Хитой Beidou навигация тизимининг 22 сунъий йўлдошини учирди

Хитой навбатдаги сунъий йўлдоши парвозини муваффақиятли амалга оширди. Ушбу аппарат Beidou навигация тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу ҳақда, Синьхуа ахборот агентлиги хабар қилган

Парвоз "Чанчжэн-3A" (Long March-3A) ракета элтувчи аппарати ёрдамида Сичан космодромидан амалга оширилган.

Белгиланган манзилга етгач, ушбу фазовий ускуна Beidou тармоғини тўлдиради. Айтиш жоизки, сўнгги парвоз билан "Чанчжэн-3A" ўзига хос натижани қайд этган. У 225 марта фазога кўтарилди.

Beidou – минтақавий сунъий йўлдошли навигация тизими бўлиб, Хитой бу дастурни 2000 йилдан бошлаб амалга ошириб келади. Унинг таркибида эндиликда 22та ускуна бор.

Beidou ёрдамида, Осиё-Тинч океани минтақаси, ХХР ҳудуди ва қўшни давлатларда географик координаталар аниқланади. Шунингдек, 2012 йилдан бери тизимдан тижорий мақсадларда фойдаланиш йўлга қўйилган.

Хитой 2020 йилгача Beidou таркибини 35та фазовий аппаратгача кенгайтириб, уни глобал навигация тармоғига айлантириш ниятида.

Top