08:23 / 31.03.2016
1556

БМТ томонидан қўллаб-қувватланувчи Ливия миллий бирдамлиги ҳукумати Триполига келди

Ливия миллий бирдамлиги ҳукумати аъзолари бўлган кема Тунисдан Ливия пойтахти Триполидаги ҳарбий-денгиз базасига етиб келди. Триполига ҳукуматнинг 7 нафар аъзоси, жумладан бош вазир Фаёз Саррож келтирилди.

"Биз Ливия ҳудудида ўт очишни тўхтатиш тартиби, миллий тотувлик ва кўчирилган фуқароларни қайтариш устида иш олиб борамиз", деб айтди Саррож.

Саррож янги ҳукумат ИШИД жангарилари билан курашишини айтди.

Таъкидланишича, ҳарбий кема жиддий ҳимоя билан кузатиб борилган, Триполида янги ҳукуматнинг тарафдорлари ва унга қарши чиқаётганлар ўртасида тўқнашувлар чиққан. Шу жумладан, ўз-ўзини ҳокимият деб эълон қилганларни қўллаб-қувватловчи кабель телеканали эфирга узатилиши тўхтатилди.

Top