11:14 / 31.03.2016
1325

Лукашенко: Беларусь ҳеч кимга ҳужум қилмайди

Александр Лукашенконинг маълум қилишича, Беларусь ҳарбий доктринаси фақат мудофаа мақсадини назарда тутади, беларуслар ҳеч қачон бегона ҳудудларда жанг қилмайди.

"Биз ҳеч кимга қарши ҳужум қилмаймиз ва қурол ишлатмаймиз", - деб баёнот берди Александр Лукашенко.

Унинг айтишича, Минск ўзининг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) даги иштирокини яширмайди. Шунга қарамай, ушбу шартнома мамлакатларининг манфаатлари қандай бўлишидан қатъий назар, Беларусь армияси бегона минтақаларда урушмайди.

"Аммо бевосита хавф пайдо бўлганда, Россия олдидаги иттифоқдошлик мажбуриятларини тўла-тўкис бажаради. Шунда ҳам, фақатгина ўз ҳудудида ғарбий чегараларини ҳимоя қилади", дея қайд этган Лукашенко.

Президентнинг сўзларига кўра, “Беларусь ўз ихтиёрида янги қурол пайдо бўлса, уни намойиш этади".

"Албатта, кимнидир қўрқитиш учун эмас, балки ҳамкорларимиз билиб қўйишлари учун”,- деган Лукашенко.

У шунингдек, Минск АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирар экан, "Беларуснинг Ғарб билан алоқаларида янги давр бошланаётгандир", деган фикрни илгари сурган.

Лукашенко: АҚШ Украинадаги можарога барҳам бериши мумкин

Лукашенко: Беларусь Украина инқирозидан азият чекмоқда

Лукашенко: Беларусь НАТОнинг шарқ томонга кенгайишини эътиборсиз қолдира олмайди

Top