15:08 / 31.03.2016
2870

Ўзбекистон ва Корея Республикалари бандликка кўмаклашиш ҳақида англашув меморандумини имзолашди

Шу кунларда мамлакатимизга Корея республикаси Меҳнат ва бандликка кўмаклашиш вазири Ли Ги Квон бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ташриф доирасида Корея томони Ўзбекистон Меҳнат вазири А. Абдуҳакимов билан учрашди. Музокаралар чоғида томонлар меҳнат миграцияси, маҳорат дарслари ва бошқа масалаларга доир ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилишди.

Музокаралар натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Корея Республикаси Меҳнат ва бандлик вазирлиги ўртасида бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Top