15:43 / 31.03.2016
1289

Россия хавфсизлик хизмати Украина хавфсизлик хизмати подполковнигини ҳибсга олди

Россия федерал хавфсизлик хизмати Украина хавфсизлик хизмати ходими Юрий Иванченкони қўлга олди. У рус махсус хизматларига ёлланишга уринган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Иванченко Россияга қариндошларини кўриш мақсадида келганини таъкидлаган.

Россия махсус хизматида айтишларича, «УХХ ходими махфий маълумотларни қўлга киритиш борасида русларни қизиқтириши ва Киев шартлари асосида алоқада бўлиб туришга ишонтириши» лозим бўлган.

Эндиликда, подполковник Украинага чиқариб юборилади ва Россияга кириши тақиқланади.

Top