20:50 / 31.03.2016
1867

Россия олтин-валюта захиралари бир ҳафта ичида 3,4 млрд долларга камайди

Россиянинг халқаро (олтин-валюта) захиралари 2016 йилнинг 25 мартига кўра, 383,5 млрд долларни ташкил қилди, бир ҳафта аввал бу кўрсаткич 386,9 млрд доллар бўлганди, деб айтилмоқда Россия Марказий банки хабарида.

Шу тариқа, захиралар бир ҳафта ичида 3,4 млрд долларга (0,9 фоиз) камайган.

Россиянинг халқаро (олтин-валюта) захиралари ўзидан Россия Банки ва ҳукумати ихтиёрида бўлган юқори ликвидли хорижий активларни акс эттиради. Захиралар монетар олтин, ўзлаштиришнинг махсус ҳуқуқлари, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва хорижий валютадаги маблағлардан иборат.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин олтин-валюта захираларининг мавжудлиги мамлакат молиявий мустақиллигининг кафолати эканини ва у захираларни сақлаб қолиш учун рублни ҳам қурбон қилишга тайёрлигини айтганди.

Top