15:52 / 01.04.2016
2637

2 апрель об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 8-10, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эса ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Top