09:50 / 01.04.2016
2160

Итлар самолётни бошқаришга ўргатилди

Интернетда Dogs Might Fly (итлар уча олади) британ реалити-шоусининг якуний сонидан олинган парчалар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

YouTube’да Sky 1 телеканали томонидан жойлаштирилган роликда ит мураббий буйруғига кўра самолётни бошқараётганининг гувоҳи бўлиш мумкин.

Ушбу видеонинг қаҳрамони Шэдоу лақабли ит бўлди. Маълум қилинишича, шоу мутахассислари томонидан приютлардан танлаб олинган 12 нафар иштирокчи итдан яна иккитаси – Регги ва Альфи лақабли итлар самолётни ҳавода бошқаришга қўйилди.

Dogs Might Fly шоуси итларни "учишга" ўргатишга қаратилган эди. Таъкидланишича, итлар ит ўргатувчининг буйруқларига кўра самолётни бошқарадилар, самолётнинг бошқарув қурилмалари эса уларнинг панжаларига мослаштирилган.

"Одамзоднинг дўстларига" самолётни учириш ва қўндиришга ишонч билдирилмаган бўлса-да, улар ҳавода баъзи учувчилик ҳаракатларини амалга ошираётганларини кўриш мумкин.

Шоу яратувчилари итларнинг ўрганишга қобилиятларини тадқиқ қилиш ва ташлаб кетилган итлар қанчалик ақлли эканини кўрсатишни ўзлари олдиларига мақсад қилиб қўйгандилар.

Dogs Might Fly шоуси Янги Зеландияда яратилган, итлар машина ҳайдашга ўргатилган шоунинг давоми бўлди. Маълум қилинишича, янги шоу жамоасига аввалги шоудаги мутахассислар киритилган.

Top