17:57 / 01.04.2016
1358

Миср олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун 55 доллардан тўлайди

Миср сайёҳлик вазирлиги субсидиялар ҳажмини кенгайтиришга ва уларнинг муддатини узайтиришга қарор қилди. Бу авикомпанияларни Шарм ал-Шайх ва Ҳургадага учишга жалб этиш йўлидир.

Олиб келинган ҳар бир йўловчи учун компания 55 доллар қўлга киритади, рейс учун максимал тўлов 3 минг долларни ташкил этади.

Дастлаб бу дастурнинг январь ойидан апрельгача жорий қилиниши режалаштирилган эди, аммо кейинчалик уни яна бир ойга чўзишга қарор қилишди.

Миср бу таклиф авваламбор Шарқий Европа ва собиқ иттифоқ давлатларини қизиқтиришига умид боғламоқда.

Top