12:55 / 02.04.2016
1759

“Дизайн”: Бизга ҳар куни қўнғироқ қилишиб, “Фарзандларимиз концертингизни такрор-такрор кўришяпти”, деб раҳмат айтишмоқда

Бу жамоанинг сўнгги концерт дастури кўпчилик орасида анча танқидларга сабаб бўлди. Бунга уларнинг муносабати қандай. Жамоа вакиллари билан бўлган суҳбат “Бекажон” газетасида эълон қилинди.

— “Оилавий томоша қилиб бўлмайди”, деган гапга муносабатингиз?

Қобил Каримбердиев: — Бизни қўллаган сўзларни фарзандларингизга бемалол изоҳлаб бера оласиз. Ишани билан боғлиқ чиқишимизни оила аъзоларингизга ёмон маънода ҳам, сериалнинг устидан куляпти деб ҳам, тушунтиришингиз мумкин. балки, қайнота ва қайнона билан келин бир оила даврасида томоша қила олмаслиги мумкиндир. Ҳозир баъзи клип ва рекламаларни ҳам бундай давраларда кўриб бўлмай қолди-ку.

— Ҳозир санъат вакилларининг ҳар бир қадами, ҳаракати, сўзи ҳам назоратда. Хато қилсангиз, барча имтиёзлардан маҳрум бўлишингиз мумкин. Шундан қўрқмайсизларми?

— Ўзбек миллий аския санъатининг асоси коса тагида нимкоса, деган нақлга бориб тақалади. Бизнинг ижодий чиқишларимиз ҳам шунга асосланган. Тегишли ташкилотлар ҳар куни, ҳар соатда телефон қилиб бўлса-да, ижодимизни, концерт олди тайёргарликларимизни кузатиб боришади. Ижодкорнинг яратган ҳар бир маҳсули ўзи учун зўр, аммо инсон, барибир, хато қилади. Кези келганда бизга дакки берадиган ё кўкка кўтарадиганлар бор. Шунинг учун биз бемалол ижод қиляпмиз. Танқид қилаётганлар нега холис эмас? Нега бир томонлама қарашади? Ютуқларимизнинг биттасини ҳам тилга олмайди-да, фақат салбий томонимизни ёзади. Эҳтимол, кимдир буни “буюртма” қилгандир? Ҳозир кунига 100, 150 тагача телефон қўнғироқлари бўлади. уларнинг 98 фоизидан “раҳмат” деган олқишларни эшитамиз. “Фарзандларимиз такрор-такрор кўришяпти”, дейишади.

Top