10:27 / 02.04.2016
1512

Обама АҚШ компанияларига Эрон билан еврода ҳисоб-китоб қилишга рухсат берди

АҚШ компаниялари Эрон билан нафақат долларда, балки еврода ҳам ҳисоб-китоб олиб бориши мумкин, деб айтди АҚШ президенти Барак Обама ядровий хавфсизлик бўйича саммитдаги нутқида. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Биз улардан фақатгина долларда ҳисоб-китоб олиб боришни талаб қилмаймиз. Улар бемалол Европа институтлари орқали ишлашлари ҳам мумкин", деб айтди Обама.

Шу билан бирга Обама ядровий дастур бўйича келишув Эрон томонидан халқаро ҳамжамият ва компанияларга мамлакат ҳукумати иғвогарликлар билан шуғулланмасликлари ҳақида аниқ тушунча беришни талаб қилишини таъкидлаб ўтди. Обаманинг айтишича, бундай иғвогарликлар инвесторларни чўчитиб юборади.

Top