17:54 / 02.04.2016
13131

"Тошшаҳартрансхизмат" ойлик йўл чипталарининг янги нархларини маълум қилди

Тошкент шаҳрида 1 апрелдан шаҳар жамоат транспортида юриш ҳуқуқини берувчи ойлик йўл чипталари нархи ошди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан автобус, трамвай, метроларда йўлкира 1 000 сўмдан 1 200 сўмга қимматлади.

Шунингдек, ойлик йўл чипталарига ҳам янги нархлар белгиланди: 
А - сериясидаги умумий ойлик йўл чиптаси - 120 000 сўм;
АV - сериясидаги ойлик йўл чиптаси - 96 000 сўм;
O'- сериясидаги ўқувчилар учун ойлик йўл чиптаси - 60 000 сўм;
Т - сериясидаги талабалар учун ойлик йўл чиптаси - 60 000 сўм;
N - сериясидаги нафақадорлар учун ойлик йўл чиптаси - 60 000 сўм бўлди.

Йўналишли такси(маршрутка)ларда ойлик йўл чиптаси ва гувоҳномалар амал қилмайди.

Top