20:41 / 02.04.2016
1882

Туркманистонда автомобиль юк ташувларининг қоидалари тасдиқланди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов автомобиль юк ташувларининг қоидаларини тасдиқлади, деб айтилмоқда ҳукумат хабарида. 

Ҳужжат Вазирлар маҳкамасининг йиғилишида имзоланди. Туркманистон президенти йиғилишда Туркманистоннинг йирик халқаро логистика марказларидан бири сифатида тан олиниши мақсадида юк автоташишлар ҳажмини кўпайтириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш зарурлигига эътибор қаратди.   

Бу маънода давлат раҳбари давлат ва халқаро аҳамиятдаги автотрассалар, тегишли йўл инфратузилмаси қуришнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу Туркманистон орқали хорижий давлатлар транзит автотранспорти оқимини оширишга имкон беради.

Ашхободда Марказий Осиё учун Туркияга чиқувчи модаль шоссе қуриш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.

Туркманистон Европа-Кавказ-Осиё (ТРАСЕКА) дастурининг фаол ҳамкори ва иштирокчиси сифатида чиқмоқда.

Туркманистон томонидан таклиф қилинган "Ўрта Осиё-Яқин Шарқ" (Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон) янги транспорт коридори лойиҳаси яхши ўрнак бўлиб хизмат қилади.  

Экспертларнинг фикрича, Туркманистон Евросиё қитъасининг барча кенгликларида барча транспорт турлари – темир йўл, ҳаво, денгиз ва автомобилдан самарали фойдаланиш имкониятига билан давлатлараро алоқаларни самарали ривожлантиришга кўмак берувчи йирик халқаро транспорт-транзит маркази бўлиши мумкин.

БМТ Бош ассамблеяси яқинда Ашхобод томондан транзит транспорт коридорлари яратиш таклиф қилинган резолюцияни қабул қилди. Бу резолюция минтақалараро транспорт коридорлари бўйлаб юк ташишлар узлуксиз занжирини тузиш бўйича барча транспорт турлари ўзаро ҳаракатлари учун асос яратади.

Top