11:38 / 03.04.2016
1537

Иброҳимович Европанинг бешта етакчи лигаси футболчилари орасида биринчи бўлиб чемпионатда 30 та тўп киритди

Парижнинг "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович Франция чемпионатининг 32-турида "Ницца"га қарши учрашувда ўз ҳисобига хет-трик ёзиб қўйди. Учрашув 4:1 ҳисоби билан парижликлар фойдасига ҳал бўлди.

Футболчи учрашувда Франциянинг жорий чемпионатидаги 30-тўпини киритди ва шу тариқа Европанинг бешта етакчи лигасида (Англия, Испания, Франция, Германия, Италия чемпионатлари) тўп сурувчи футболчилар орасида жорий мавсумда биринчи бўлиб бу кўрсаткичга эришди.

Чемпионат тугашига 6 тур қолганда Ибра бир мавсум давомида Лига 1 да урган тўплари миқдори бўйича ўзининг шахсий рекордини такрорлади. Бироқ Иброҳимовичда бу рекордни янгилашга ҳали имкон бор: у 2012/13 йиллардаги мавсумда рақиблар дарвозаларини 30 марта ишғол қилишга муваффақ бўлганди.

Top