16:49 / 03.04.2016
1520

Озарбайжон Қорабоғ ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни бир томонлама тўхтатишга қарор қилди

Озарбайжон томони Қорабоғ тоғли ҳудудида юзага келган ҳарбий ҳаракатларни бир томонлама тўхтатиш қарорига келди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Бу ҳақда Озарбайжон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Вагиф Дяргахли маълум қилган.

«Тинчликпарварлик ҳамда халқаро ташкилотларнинг таклифини инобатга олган ҳолда Озарбайжон ҳукумати ҳарбий ҳаракатларни бир томонлама тўхтатишга қарор қилади ва яқин вақт ичида ҳудудни тарк этади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, “агар Арманистон томони ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмай, ўз билганидан қолмаса, унда Озарбайжоннинг жавоби ўта қаттиқ бўлади”.

Top