22:01 / 03.04.2016
1597

Покистондаги сув тошқинлари оқибатида 36 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг шимоли-ғарбида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Яна 27 киши турли жароҳатлар билан шифохоналарга етказилган.

Мамлакатнинг фавқулодда хизматларида сув тошқинлари Хайбар-Пахтунхва вилоятида бошланган кучли ёмғирлар оқибатида юз бергани айтилди.

Таъкидланишича, ёзги муссон ёмғирлари вақтида сув тошқинлари юз бериб туради. Дарёларга яқин аҳоли пунктлари аҳолисига хавфсиз жойларга кўчиб ўтиш тавсия қилинган.

Top