13:18 / 03.04.2016
1547

Қозоғистонлик боксчилар ўзбекистонлик рақибларини мағлубиятга учратди

Қозоғистоннинг WSB “Astana Arlans” жамоаси Усть-Каменагорск шаҳрида ўтказилган мусобақада Ўзбекистоннинг “Uzbek Tigers” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

60 кг. вазни тоифасида кечган баҳсда ўзбекистонлик боксчи Ельнур Абдураимов Зокир Сафиуллин устидан ғалабага эришди. Шундан сўнг, 52 килограмм вазн тоифасида баҳс бўлиб ўтди. Унда қозоғистонлик Азат Махметов ўзбекистонлик спортчи Аброржон Қодировни мағлуб этди. Ҳисоб тенглашди. Қозоғистонлик яна бир спортчи Асланбек Шимбергенов ўзбекистонлик боксчи Маҳмуд Гаиповга ҳеч қандай имкон қолдирмади — 3:0 (50:45, 50:44, 50:45), 81 кг. вазн тоифасида эса Арман Рисбек Шуҳрат Абдуллаевни 3:0 га енгди.

Якунда 4:1 ҳисобида қозоғистонлик боксчиларнинг қўли баланд келди.

Top