15:00 / 03.04.2016
1524

Роналду "Эль Класико" тўқнашувларида гол уриш борасида Раулдан ўтиб кетди

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду навбатдаги «Эль Класико»да ўзининг 16-голини урди.

Португалиялик бу борада Мадрид клуби собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалесни ортда қолдирди. Рауль ҳисобида 15та гол бор.

Бундан ташқари, Роналду охирги 5 та «Эль Класико»даги ўзининг тўртинчи голини урди.

«Эль Класико»да гол уриш бўйича «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 21 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда 18 та гол билан Альфредо Ди Стефано бормоқда.

Манба: tribuna.uz

Top