18:11 / 03.04.2016
1761

Россия Мудофаа вазирлиги биносидаги очиқ олов бартараф этилди

Москва марказида жойлашган Россия мудофаа вазирлиги биносидаги очиқ олов ўчирилди, деб хабар бермоқда “РИА “Новости”. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилган.

“Бинодаги очиқ олов ФВВ ходимлари томонидан бартараф этилди. Айни дамда ёнғинни бутунлай ўчириш ишлари давом этмоқда”, — деб маълум қилган у.

Унинг сўзларига кўра, ёнғинни ўчиришга кучли шамол ва қаватлардаги ёғочлар ҳалақит қилмоқда.

Top