21:05 / 03.04.2016
1591

Сан-Диегода паром одамлар бўлган пристанга келиб урилди

АҚШнинг Сан-Диего шаҳрида Adventure Hornblower саёҳат пароми одамлар турган пристанга келиб урилди. Оқибатда паромдаги 7 киши жароҳат олди: 3 киши шифохонага олиб кетилган, 4 кишига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Узунлиги 45 метрдан кўпроқ келадиган паром тўхтамоқчи бўлганда пристанга келиб урилган. Пристанда бу вақтда юздан кўпроқ одам бўлган. Улар хавфсиз масофага қочишга муваффақ бўлишган. Fox News телеканали маълумотларига кўра, нохуш воқеага двигателдаги носозлик сабаб бўлган. Полиция воқеа юзасидан тергов бошлади.

Паромнинг ўзида бу пайтда 144 киши бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, кема пристанга келиб урилганда палубадаги стол ва стуллар ағанаб тушган, кўплаб сайёҳлар ҳам оёқларида туролмай йиқилиб тушишган.

Йўловчилар шикастланган паромни улар туша оладиган жойгача олиб борган шатакка олувчи кемани кутишларига тўғри келган.

Top