22:50 / 03.04.2016
1344

Саудия Арабистонида полиция бўлими ёнидаги портлашда хорижлик ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида полиция бўлими ёнида бомба портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Қироллик ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, нохуш воқеа 2 апрель кечки пайт Ар-Риёддан жанубда жойлашган Ал-Харж ҳудудида юз берган.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳужум полиция бўлими ёнида турган патруль машинасига қарши қаратилган бўлган. Портлаш оқибатида яна иккита полиция автомобилига шикаст етган. Ҳалок бўлган хорижлик бўлган, унинг қайси давлат фуқароси эканлиги айтилмаган.

Ушбу портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди. Террорчилик гуруҳининг баёнотида ҳужум иккита портловчи қурилмадан фойдаланган ҳолда амалга оширилгани айтилган.

Top