14:22 / 03.04.2016
1386

Вануату қирғоқларида 7,2 балли зилзила кузатилди

Тинч океанидаги давлат бўлмиш Вануатида 7,2 магнитудали зилзила кузатилди. Бу ҳақда Тинч океани цунамидан хабардор этувчи марказ хабар бермоқда.

"Цунами бўлиши кутилмаяпти. Цунами хавфи Гавайида ҳам кузатилмаяпти", - дейилади марказ берган ахборотда.

Зилзила эпимаркази Луганвилл шаҳридан 140 км. шимолда қайд этилган. Унинг ўчоғи 40 км. чуқурликда жойлашган.

Жабрланганлар ва вайронагарчилик ҳақда аниқ маълумотлар йўқ.

Маълумот учун: Вануату — Тинч океани ҳудудида жойлашган мамлакат бўлиб, аҳолиси 267 минг фуқароси бор.

Top