21:22 / 04.04.2016
2106

Калашников оиласи АК-47 брендига ҳуқуқдан қисман маҳрум қилинди

Интеллектуал ҳуқуқлар бўйича суд машҳур қуролсоз Михаил Калашников, унинг қизи ва набираси томонидан асос солинган "М.Т. Калашников" фирмасини "Калашников" қуролсозлик концернининг даъво аризасига кўра АК-47 брендига ҳуқуқдан қисман маҳрум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Калашников автоматининг АК-47 ёзувига эга тасвиридан иборат товар белгисини ҳуқуқий ҳимоя қилиш унга эгалик қилувчи томонидан қўлланмагани сабабли ўйинчоқлар, ҳаракатланувчи қисмли ўйинчоқлар ва ўйинлар каби маҳсулотлар учун тугатилди.

Роспатент маълумотига кўра, бренд 2004 йилда "М.Т. Калашников" ЁАЖ номига қайд қилинган, 2012 йилда эса унинг ҳуқуқий ҳимояси 2022 йилгача узайтирилганди. Бу ҳуқуқ кийим-кечак, бош кийимлари, ўйинчоқлар, ўйин автоматлари ва стол устида ўйналувчи ўйинларга тегишли бўлган.

2014 йил июнда концерн Россияда ушбу маҳсулотлар учун бренднинг ҳуқуқий ҳимоясини муддатдан аввал тугатишни талаб қилган.

"М.Т. Калашников" фирмаси 1999 йилда яратилган, унинг таъсисчилари Калашниковнинг ўзи, унинг қизи ва набираси ҳисобланади.

Top