09:26 / 04.04.2016
1774

КХДР яна бир бор АҚШга зарба бериш билан таҳдид қилди

АҚШ ва унинг иттифоқчилари "КХДРнинг интилишларини бўғаётгани" учун жавоб зарбасини олишади. Бу ҳақда КХДР Давлат мудофаа қўмитаси маълум қилган.

У "Ленинград қамали вақтида ҳам вазият ҳозирда Корея яриморолида бўлгани каби танг бўлмагани" ҳақида гапирган.

У исталган вақтда Шимолий Корея томонидан АҚШнинг қуруқликдаги қисмига зарба берилиши мумкинлиги билан таҳдид қилган.

"АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ҳаракатлари КХДРдаги ижтимоий тизимни ишдан чиқармоқда", деган у.

Бу КХДРнинг биринчи таҳдиди эмас. Жанубий Корея ва АҚШнинг ҳамкорликдаги Key Resolve ва Foal Eagle ҳарбий машғулотлари бошланганидан буён расмий Пхеньян уларга қарши бир неча марта баёнот берди.

6 январь куни Шимолий Корея водород бомбасининг муваффақиятли тажрибаси ҳақида маълум қилган, 7 январь куни эса баллистик ракеталарнинг муваффақиятли синови ҳақида айтилди. Шундан сўнг, минтақада вазият қийинлашди.

7 февраль куни шимолликлар ҳукумати сунъий йўлдош ташувчи ракета учиргани ҳақида эълон қилганди.

КХДР АҚШ санкцияларини Ленинград қамали билан солиштирди

КХДР ТИВ: АҚШнинг ҳаракатларига қарши "ядровий кучлар" орқали жавоб қайтаришимиз мумкин

Top