07:17 / 05.04.2016
1359

Америкалик конфет ўғирлагани учун 20 йилга қамалиши мумкин

34 ёшли Якобиа Граймс Янги Орлеандаги дўконлардан биридан 31 долларлик конфет ўғирлагани учун 20 йилга панжара ортига тушиши мумкин, деб хабар бермоқда The Advocate нашри.

Гап шундаки, Граймс аввал ҳам ўғирликлар қилгани учун 5 марта судланган бўлган. Маҳаллий қонунларга кўра, у эндиги ўғрилиги учун 20 йилга, вазият мураккаброқ тус олганда эса умуман умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин. Граймснинг адвокатлари унинг бутун "жиноий фаолияти" давомида 500 доллардан қимматроқ турувчи нарса ўғирламаганини таъкидлашмоқда.

Одатда, Граймс дўконлардан кийим-кечак ёки егулик ўғирлаган. Мисол учун, у 2010 йилда дўкондан шим ва пайпоқ ўғирлаётганда қўлга тушган.

Айни вақтда жиноятчи гаров пули эвазига озодликка қўйиб юборилди. У 6 апрелда суд олдида жавоб беради.

Top