15:12 / 05.04.2016
1885

iPhone SE iPhone 6s’га нисбатан мустаҳкам эмаслиги аниқланди

SquareTrade компанияси янги iPhone SE устида бир қанча краш-тестларни амалга оширди. Шу маълум бўлдики, iPhone SE қалинроқ корпусга эга бўлса ҳам эгилиш тестларидан яхши ўта олмаган.

Apple’нинг охирги 4-дюймли девайси 73 кг юк остида, узунроқ 6s ва 6s Plus эса 5 ва 10 кг босим остида эгилган.

iPhone SE’нинг “қайтмас нуқтаси” 80.3 килограммни ташкил этди.

2 метр баландликдан асфальт устига ташлаб юбориш учала смартфоннинг шиша экранлари учун хавфли тест эди. Аммо iPhone SE’нинг 10 марта худди шу баландликдан ташланиши қурилманинг деярли бутунлай парчаланишига олиб келди. 6s ва 6s Plus ҳам 10 марта ташланганда уларда фақатгина косметик дефектлар пайдо бўлди.

Энг ёмон кўрсаткичларни 4-дюймли девайс намгарчиликка чидамлилик тестида кўрсатди. iPhone SE 1.5 метр чуқурликдаги сув тўлдирилган идишга солинганда бир дақиқа ичида яроқсиз ҳолга келди. Ҳудди шу тестда iPhone 6s ишлаш қобилиятини сақлаб, 30 дақиқа чидади ва ҳаттоки овоз ҳам чиқара олди. iPhone 6s Plus эса фақатгина 10 дақиқа чидади ва бузилиб қолди.

Top