22:37 / 05.04.2016
1670

Исландия бош вазири истеъфога кетди

Исландия бош вазири Сигмюндюр Гюннлейгссон офшорлар билан боғлиқ можаро сабабли истеъфога кетди, деб хабар бермоқда Исландиянинг RUV телеканали.

Янги бош вазир этиб мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди.

Аввалроқ Исландия аҳолиси бош вазирда офшор мавжуд эканлиги ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлгандан кейин унинг истеъфосини талаб қилиб Рейкьявикдаги бош майдонга чиққанди.

Шунингдек, Исландия бош вазири Сигмюндюр Гюннлейгссон ва молия вазири Бьярни Бенедиктссон офшор ҳисоб рақамлари ҳақидаги маълумотлардан кейин парламент олдида жавоб беришлари маълум қилинганди.

Бош вазир номи юридик хизматлар кўрсатган Mossack Fonsecа фирмаси ҳужжатларида тилга олинган. "Панама ҳужжатлари" деб аталган бу ҳужжатларга кўра, Гюннлейгссон рафиқаси билан бирга 2007 йилда Британ Виргиния оролларида Wintris Inc. деб номланган офшор компанияни ташкил этган. Ҳужжатларда айтилишича, компания "шахсий эҳтиёжлар" учун яратилган.

Гюннлейгссон Исландия ҳукуматини 2013 йил 1 майдан бошқариб келаётганди.

Top