16:58 / 05.04.2016
3801

Корея делегацияси Меҳнат вазири ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрига ташриф уюштирди

Ўзбекистонга ташриф билан келган Корея Республикаси Меҳнат ва бандлик вазири Ли Ги Квон раҳбарлигидаги делегация 2 апрель куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири А. Абдухакимов иштирокида меҳмонлар дастлаб Самарқанд шаҳрида Корея Халқаро Ҳамкорлик агентлиги (KOICA) иштирокида ташкил этилаётган Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг қурилиши ва Самарқанд Автомобил коллежи фаолияти билан танишишди.

Шундан сўнг, Амир Темур мақбараси, «Регистон» майдони, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мақбараси ва «Афросиёб» музейини зиёрат қилишди ҳамда Сиёб деҳқон бозори билан танишишди.

Делегация аъзолари шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрига қайтиб кетишди.

Top