07:10 / 05.04.2016
1414

Озарбайжон 300 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларни инкор этди

Озарбайжон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Вагиф Даргоҳли Арманистоннинг Тоғли Қорабоғ ҳудудида Озарбайжоннинг 300 нафар ҳарбийси ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларини рад этди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

"Озарбайжон йўқотишларни яширмаяпти. Айни вақтда Озарбайжон қуролли кучларининг 15 нафар ҳарбийси ҳалок бўлди", деб айтди Даргоҳли.  

Аввалроқ тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасида Озарбайжон армиясининг "катта йўқотишлари" ҳақида маълум қилганди.  

Тоғли Қорабоғ ихтилофи ҳудудидаги вазият 2 апрелга ўтар кечаси кескинлашди. Ихтилоф томонлари тинчликни бузишда бир-бирларини айбламоқдалар.

Top