17:39 / 05.04.2016
3259

Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар рўйхати кенгайтирилди

Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси қарорига кўра, гиёҳванд ва психотроп моддалар айланишида уларнинг ҳажмига доир янги ўлчамлар жорий қилинди. Бу ҳақда Norma нашрида ёзилган.

Янги ҳужжатда республикада тарқалиши тақиқланган ёки чекланган 289 (аввалгисида 220 та) номдаги гиёҳванд моддалар рўйхати келтирилган. Шунингдек, 81 турдаги (эски ҳужжат бўйича 82та) психотроп моддалар айланиши чекланган бўлиб, уларнинг барчасига доир вазн меъёрлари келтирилган. Шунга биноан, гиёҳванд ва психотроп моддалар тақиқланган вазнига оид меъёрлар ўз кучини йўқотган ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур моддаларнинг вазнига оид меъёрлар, гиёҳванд ва психотроп моддалар ноқонуний айланиши учун жиноий жавобгарлик ҳажмини аниқлаш мақсадида жорий этилган.

Мисол учун, кўрсатилган вазндан кам модда топилган тақдирда, айбланувчига нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланади. Хусусан, морфинни 0,01 г ёки ундан кўп миқдорда ноқонуний ишлаб чиқарганлик учун жиноий, 0,01 г дан кам ишлаб чиқарганга эса маъмурий жазо қўлланади.

Top