21:07 / 05.04.2016
1818

"Ўзбекнефтгаз" ва Жанубий Кореянинг GS компанияси 4,5 млрд долларлик завод лойиҳасини тайёрлашмоқда

Ўзбекистоннинг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва Жанубий Кореянинг GS Engineering & Construction Corporation компанияси йил охиригача Бухоро вилоятида полимер ишлаб чиқарувчи, 4,5 млрд долларлик заводни қуриш лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини тайёрлайди, деб хабар бермоқда холдинг вакили.

Вакилнинг айтишича, бугунги кунда дунёда энергия ташувчиларга нархларнинг пастлигига қарамасдан, Жанубий Корея компанияси лойиҳа иштирокчиси бўлиб қолмоқда.

"Бу ўзига хос келажакка захира бўлади, нархлар кўтарилиб, лойиҳа ўзининг рентабеллигини оширади", деб айтди манба.

Дастлабки маълумотларга кўра, яратилаётган заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 250 минг тонна полиэтилен, 500 минг тонна полипропилен, 100 минг тонна полистирол, 30 минг тонна каучук ва спандексни ташкил қилади. Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилни ташкил қилади. Лойиҳа халқаро банклар (50 фоиз) ва Ўзбекистон маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Top