20:17 / 05.04.2016
4233

Саида Раметова: “Комедияларда ўйнашни тўхтатмоқчиман...”

Театр ва кино оламида турли образларда намоён бўлган актриса Саида Раметова ўзининг айрим ролларидан кўнгли тўлмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда “Бекажон” газетаси хабар бермоқда.

— Театрда кўплаб роллар ижро этганман. “Увайсий”даги Увайсий, “Қирол Лир”даги ролларим ўзимга ёқади, — дейди актриса. — Киноларда эса “Фарзандим”, “Фаришта”даги Саида қаҳрамони мени актриса сифатида қувонтиради. Афсуски, баъзи ҳолларда нафақат томошабин, балки ўзим ҳам қониқмайдиган ролларимни кўриб, бироз кўнглим чўкади.
“Уқубат” фильмидаги ижромдан афсусланганман. Бироқ кўпчилик “Кимдир шундай ролларни ҳам ўйнаши керак, опа”, деганидан сўнг бироз таскин топдим. Энди комедияларда ўйнашни тўхтатмоқчиман”, деб таъкидлади актриса.

Top