15:38 / 05.04.2016
1533

Тожикистонда исёнкор генерал тарафдорлари жазоланмоқда

Душанбе суди мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзоданинг жияни Алишер Назаровни тайёрланаётган давлат тўнтаришга уриниш тўғрисида хабар бермаганликда айблаб 3,5 йил озодликдан маҳрум этди.

28 ёшли Назаров – генерал Абдуҳалим Назарзода акасининг ўғли 15 сентябрь куни махсус амалиёт давомида собиқ мудофаа вазири ўринбосари билан бирга қўлга олинганди, деб хабар беради РИА “Новости” мамлакат Олий Суди берган маълумотларга таяниб.

2015 йил воқеаларига қадар Назаров Душанбе халқаро аэропортида фаолият юритган. Душанбе ва Вахдатдаги ҳужумларнинг эртасига Россияга қочади. Ўтган йилнинг охирида Россияда қўлга олиниб, Тожикистонга қайтарилган.

Душанбе суди, шунингдек, исёнкор генералга тегишли бўлган қуролларни сақлаганликда айблаб уч нафар Мукаммилов ака-укаларга нисбатан ҳам ҳукм эълон қилди. Икки нафари бир ярим йилдан, биттаси эса 6,5 йилга озодлик маҳрум этилди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, давлат тўнтаришга уриниш иши бўйича 199 нафар одамга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, яна 40 нафар киши қидирувга берилган.

Top