10:13 / 06.04.2016
3187

6 апрель: тарих ғилдираги

6 апрель—жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 96-куни.

Воқеалар:

1995 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Хоразм ҳақиқати” газетасини Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлади.

1996 йил. Тошкентда “Маънавият ва маърифат” республика маркази, Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишлаб ташкил этилган “Соҳибқирон сайли” тантаналари бўлиб ўтди.

1909 йил. Америкалик тадқиқотчи Роберт Пири илк бор Шимолий қутбга қадам қўйди.

1985 йил. Уильям Шрёдер сунъий юрак ўрнатилган дунёдаги биринчи одам бўлди.

Таваллудлар:

1671 йил—таниқли француз хажвчи-шоири Жан-Батист Руссо,

1810 йил—инглиз кашфиётчиси, аквариум асосчиси Филип Генри Госсе,

1892 йил— америкалик авиамуҳандис, йўловчи, юк ва ҳарбий самолётлар қурувчиси Дональд Уиллс Дуглас (каттаси),
ва 1911 йил—немис биокимёгари Нобель мукофоти соҳиби Феодор Феликс Конрад Линен 6 апрел санасида таваллуд топган.

Top