14:05 / 06.04.2016
1753

АҚШ армияси аскарларни миниатюр учувчисиз дронлари билан таъминлайди

Жанг майдонларида учувчисиз дронлардан фойдаланиш ҳарбийларга улар узатаётган тасвир орқали душман сони, уларнинг қуролланиши ва ердаги объектлар ҳақида маълумот олишга ёрдам беради. Аммо уларни майдонлари кичик бўлган жойларда, масалан, бино ичида, одамлар яшовчи уйларда, улардан фойдаланиш қийинчилик туғдиради. Шунинг учун АҚШ ўз армиясини 2018 йилга қадар Норвегия ва Буюк Британия солдатлари фойдаланаётган миниатюр дронлар билан таъминлашни режалаштирмоқда.

2013 йилда юқорида айтиб ўтилган мамлакатлар18 км/с тезлик билан операторидан 1,6 километргача 25 дақиқа уча оладиган ва юқори сифатдаги видеотасвирни онлайн тарзда узата оладиган 18 граммли Black Hornet учувчисиз дронлари билан қуролланган. Аммо бу дронларнинг бир донасининг нархи 190 минг долларни ташкил этади.

Америкалик ҳарбийлар эса “чўнтак” дронларининг арзонроқ вариантини топишни режалаштиришмоқда ва қуйидаги талабларни тақдим этишмоқда: учувчисиз дрон оғирлиги 150 граммдан ошмаган ва юқори сифатли камерага эга бўлган, учишга бир дақиқа ичида тайёр бўладиган, камида 150 дақиқа уча оладиган, учиш узоқлиги эса 1,2 километрни ташкил этиши лозим. Ҳамда шамолга қаршилик кучи – 8м/с бўлиши шарт. Шунингдек, камера орқали олинган тасвир онлайн тарзда оператор контроллерига узатилиши керак. Бундан ташқари, 15-20м узоқликда олинган бино ва одамларнинг тасвирини 90 фоизга кўра олиш имконияти мавжуд бўлиши ҳам шарт.

Top