18:22 / 06.04.2016
1518

Фаластин Исроил билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Фаластин ҳукумати президенти Маҳмуд Аббос Исроил билан тинчлик музокараларини олиб боришга тайёр эканини билдирди.

Jerusalem Post газетаси хабарига кўра, президент бу нияти ҳақида Рамаллада - Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги ўзининг Мукатаа қароргоҳида руминиялик журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида эълон қилган, деб хабар беради ТАСС.

Манбада келтирилишича, Маҳмуд Аббос “икки халққа икки давлат тамойилини амалга оширишга эришиш борасида иш олиб бораётгани” тўғрисида маълум қилган.

Фаластин президенти, шунингдек, Исроил билан қўзғолонларнинг олдини олиш масаласида ҳам ҳамкорлик қилишга хайрихоҳлиги билдирди.

Top