11:50 / 06.04.2016
1378

Керри: Европа авиапарвозларда йўловчилар ҳақида маълумотлар киритиши керак

Европа давлатлари авиапарвозларни амалга оширишда йўловчилар ҳақида маълумотлар тизимини йўлга қўйиши керак, деб жавоб берди АҚШ давлат котиби Жон Керри Блумберг телеканалининг Брюссельдаги терактлардан кейин хавфсизлик чораларини қандай қилиб кучайтириш мумкин деган саволига.

"Улар шахсий ҳаёт масаласига аралашмасликка ҳаракат қилишади. Биз буни ҳурмат қиламиз, албатта. Бироқ улар тўғри хулоса чиқариб ўрганишлари керак, худди 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин бизнинг кўзимиз очилгани каби", - деди Керри.

Керри шунингдек, АҚШ Брюсселга терактлар юз беришидан аввал "хорижий ҳарбийларни қидириш жамоаси" номли гуруҳини жўнатганлигини ҳам таъкидлади. Бу гуруҳнинг асосий вазифаси ижтимоий хавфсизлик тизимидаги камчиликларни топиб, уларни бартараф этишдан иборат.

Top