00:32 / 06.04.2016
2218

Олимлар уйқусизлик миянинг турли соҳалари ўртасидаги боғлиқликни бузишини аниқладилар

Олимлар сурункали уйқусизлик бош миянинг оқ моддаси нормал фаолиятини бузишини ҳамда асаб импульсларини тана аъзоларига ва бошқа асаб ҳужайраларига узатувчи асаб ҳужайралари шохчаси – аксонларга таъсир қилишини аниқладилар. Бу ҳақда батафсил Radiology журналида танишиш мумкин.

Тадқиқотда сурункали уйқусизликдан азият чекувчи 23 киши ва 30 нафар соғлом кўнгилли иштирок этди. Тажрибанинг барча иштирокчилари диффузион МРТдан (магнит-резонанс томография) ўтказилдилар. Бу усул бош миянинг уч ўлчовли моделини яратиш учун қўлланади. Тадқиқот натижалари уцқусизликдан азият чекувчи одамларда ўнг мия яримшаридаги оқ модданинг турли қисмлари ўртасида ҳамда таламусда алоқа бузилганини кўрсатди.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уларнинг ишлари натижалари жуда муҳимдир, чунки таламус организмнинг биологик соатлари учун жавоб беради. Энди эса таламус уйқусизлик келтириб чиқарадиган патологик жараёнларга жалб қилингани аён бўлди. Олимларнинг фикрича, миянинг оқ моддаси фаолиятидаги бузилишлар асаб толалари қобиғини шакллантирувчи миелинни йўқотиш сабабли ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Top