14:45 / 06.04.2016
2252

Олимлар ёш раҳбарлар қандай қилиб ўз обрўларини оширишлари мумкинлигини аниқлашди

Амстердам университети олимлари янги тадқиқот олиб боришди ва ёш раҳбарлар кўпинча хизматчи ходимлари орасида етакчилик қила олмасликларини аниқлашди. Бу изланиш ҳақида Journal of Organizational Behavior журналида тўлиқ маълумот берилган.

Тадқиқотда 83 жамоага ажратилган 690 нафар эркак ва аёллар иштирок этишди. Ҳар бир жамоада биттадан етакчи тайинланди. Уларнинг энг ёши - 23, энг каттаси - 48 ёшлилар. Тадқиқот давомида энг ёш раҳбарлар керакли малаканинг йўқлиги боис ходимлари орасида ҳурматга сазовор бўла олишмаган.

Яна шуни таъкидлаш керакки, ўзининг юқори лавозимига ҳадеб ишора қилавериш ёш раҳбарга обрў келтирмаслиги тасдиқланди. Шунингдек, ходимлар ёш раҳбарларнинг истаган ишчи қарор қабул қилишда иштирок этиши мумкин бўлган имконни берувчи "демократик етакчилик" стратегиясини ёқлашмайди.

Олимларнинг фикрича, ёш раҳбарларнинг обрў топишдаги энг яхши йўли - ўз ходимларини мақташ.

"Мақтов неча ёш бўлишига қарамасдан раҳбарнинг обрўсини оширади. Мана шу нарсани англаб етиш ёш раҳбарларга ҳақиқий етакчи бўлишга ёрдам беради", - дейишади тадқиқот муаллифлари.

Top