20:10 / 06.04.2016
1743

Японлар оддий аккумулятордан юз баробар тезроқ қувватланувчи аккумулятор ихтиро қилишди

Nikkei сайти маълумотларига кўра, Япониянинг Kaneka корпорацияси Айти техник университети иштирокида антиқа литий-ионли аккумулятор ихтиро қилди. Бу аккумулятор оддий аккумулятордан 100 баробар тезроқ қувватланади ва ўзининг дастлабки кўрсаткичларини ҳаттоки 5 минг қувватланиш циклидан кейин ҳам йўқотмайди.

Тадқиқотчилар бундай ажойиб натижага қандай эришганларини ошкор қилишмади ва фақатгина аккумулятор углеводород нанотрубкалар асосида яратилганини маълум қилишди. Kaneka яқин 5 йил ичида бундай аккумуляторларни оммавий равишда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бундай аккумуляторлар мобиль техника, тақиб юрилувчи электроника ва электромобилларда ишлатилиши тахмин қилинмоқда.

Kaneka’да айтилишича, қувватлаш тезлиги аккумулятор қандай қурилмага ўрнатилганига боғлиқ бўлади. Мисол учун, бундай батареялар билан жиҳозланган смартфонлар ҳозирдагидан бор-йўғи 10 мартагина тезроқ қувватланиши мумкин. Каттароқ сиғимдаги аккумуляторлар эса 100 марта тезроқ қувватланиши мумкин.

Шунга ўхшаш технологияни февраль ойида MWC 2016 кўргазмасида Хитойнинг Oppo компанияси тақдим қилганди. Унинг смартфони бор-йўғи 15 дақиқада тўлиқ қувватлана олганди.

Top