13:01 / 07.04.2016
1408

BP’нинг собиқ муҳандиси Мексика бўғозидаги ҳалокат учун 10 ойга судланди

Буюк Британиянинг BP (British Petroleum) нефть компаниясининг собиқ ходими сувни ифлослантириш тўғрисидаги қонунни бузган деб топилиб, маҳкама томонидан 10 ойлик шартли жазога маҳкум этилди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Суд иши 2010 йили Мексика бўғозидаги нефть платформасида содир бўлган ҳалокат натижалари юзасидан бўлиб ўтган.

Тергов маълумотларига биноан, Deepwater Horizon бурғулаш ускунаси раҳбари Дональд Видрайн портлашдан олдинги текширув ишларига масъулиятсиз ёндашгани оқибатида, Мексика бўғози сувларига 5 миллион баррель нефть оқиб чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, Янги Орлеан суди АҚШ ва BP ўртасидаги келишувни маъқуллаганди. Унга мувофиқ, нефть компанияси 20 млрд доллар жарима тўлаши шарт. 

2010 йил апрелида BP’нинг Мексика бўғозидаги платформасида юз берган портлаш натижасида 11 киши қурбон бўлган эди.

Top