11:09 / 07.04.2016
4072

Энг кучли замонавий смартфон номи аниқланди

Мобиль қурилмаларнинг ишлаб чиқариш даражасини ўлчаш билан шуғулланувчи таниқли Antutu бенчмарк-дастури вакиллари 2016 йилнинг биринчи мавсумидаги энг кучли смартфонлар рейтингини тузиб чиқишди.

Биринчи ўринни Хитой флагмани бўлган Xiaomi Mi5 смартфони эгаллади. Унинг кетидан эса унча катта бўлмаган кўрсаткич билан Samsung Galaxy S7 edge ва iPhone 6s кучли учликни ташкил этди.

“Энг кучли ўнталик”ка кирган смартфонлар қуйидагилар:
1. Xiaomi Mi5 (136875 балл)
2. Samsung Galaxy S7 edge (134599 балл)
3. Apple iPhone 6s (133781 балл)
4. Huawei Mate 8 (91157 балл)
5. Meizu Pro 5 (86322 балл)
6. Samsung Galaxy Note 5 (83364 балл)
7. LeTV Max (81584 балл)
8. iPhone 6 (80223 балл)
9. Vivo Xplay 5 (78454 балл)
10. Samsung Galaxy S6 (76912 балл)

Рейтинг муаллифлари қайд этишича, рўйхатда асосан Хитой телефонлари сонининг ошганини кўриш мумкин. Янги ўнликдаги қурилмаларнинг ярми Хитойда ишлаб чиқарилган.

“Бу йилда кутилмаган совғаларга тайёр туринг”, - дейилади ҳисоботда.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, йил сўнгига келиб электрон бозорда бир қанча янги флагманлар, жумладан, Apple iPhone 7 ва Galaxy Note 6 пайдо бўлади. Шу сабабли учинчи ва тўртичи мавсумда рейтинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

Top