10:05 / 07.04.2016
1513

Ибраҳимович ЕЧЛдаги голлари сони бўйича Шевченкога тенглашиб олди

«ПСЖ» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ЕЧЛнинг чорак финалида «Манчестер Сити»га қарши кечган учрашувнинг 41 дақиқасида гол урди.

Бу гол швециялик бу ҳужумчи учун ЕЧЛ ўйинларидаги 48-гол бўлди ва у бу борада украиналик собиқ футболчи Андрей Шевченкога етиб олди. Эндиликда бу футболчилар ЕЧЛ тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 6-7 ўринларни бўлишиб туришибди.

Top