Интернетда Қозоғистонда байрам дастурхонига таклиф этилган машҳур француз актёри Жерар Депардье акс этган видеолавҳа пайдо бўлди.
Унда меҳмон ҳурмат юзасидан тўрга ўтқазилгани, миллий таомлар: қази ва бўғирсоқлар билан зиёфат қилинганини кўриш мумкин.
Меҳмон ҳам ўз навбатида, мезбон юртга ҳурматини намойиш этган. У дастурхон атрофида ўқиладиган дуо вақтида қўл кўтариб, омин сўзини такрорлаб турган ҳамда дуо сўнгида кафтларини юзига суртган.