07:44 / 07.04.2016
1612

Макманаман: "Реал" ўйинчилари "Вольфсбург" билан учрашувда мактаб болаларидек ўйнашди

Мадриднинг "Реал" жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Стив Макманаман мадридликларнинг Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувида меҳмонда "Вольфсбург" билан ўйинини танқид қилди. Учрашув "бўрилар"нинг 2:0 ҳисобидаги сенсацион ғалабаси билан якунланди.

"Мен "Реал" аянчли ҳолатда деб ўйлагандим ва ҳақ бўлиб чиқдим. Шанба кунидаги парвоздан кейин бундай қулаш содир бўлди... Қанот ҳимоячилари Данило ва Марсело барча жойда ҳаракат қилдилар, бироқ Пепе ва Серхио Рамос гўёки бир-бирларини биринчи бор кўраётгандек ўйнадилар.

Мен жамоа бунчалик ёмон ҳолатда бўлганидан ҳайратдаман, чунки осойишта, босиқ ўйинни кутгандим. Мадридликлар ҳимояда 10-12 ёшли мактаб болаларидек ҳаракат қилишди. Бу жуда аянчли кўринди.

Ҳаммасида мураббийни айблаш ярамайди, ахир Данилодан ташқари, у майдонга "Барселона"ни ютган таркибни туширди", деб айтди собиқ инглиз футболчиси BT Sport эфирида.

Top