12:00 / 07.04.2016
1434

Таиланд маликаси Қирғизистонга келди

Таиланд маликаси Маха Чакри Сириндхорн Қирғизистон ташриф буюрди. РИА “Новости” хабарига кўра, бу маликанинг мамлакат тарихидаги илк ташрифи ҳисобланади.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ташриф доирасида давлат раҳбарияти билан учрашув ҳамда маданий-таништирув дастури режалаштирилган.

Шунингдек, Маха Чакри Сириндхорн расмий тадбирлар дастури доирасида Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев ва унинг рафиқаси билан ҳам учрашади.

Таиланд маликасига Баласагин номидаги Қирғизистон миллий университетининг профессори фахрий унвони тақдим этилади. Малика Конфуций институти фаолияти, шунингдек, Айтиев номидаги Тасвирий санъат миллий сузейи кўргазмалари билан танишади.

Top