15:24 / 07.04.2016
4794

Тошкентдаги халқаро бизнес маркази акцияларининг давлат пакети инвесторларга 32,4 млн долларга таклиф қилинди

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасининг маълумотига кўра, 2016 йил 1 апрелдан Тошкентдаги халқаро бизнес маркази акциялари пакети биржа савдосига қўйилган.

Review.uz нашрининг расмий манбаларга таяниб хабар беришича, 2015 йилнинг 5-6 ноябрь Тошкентда Халқаро инвестицион форумида Жанубий Кореянинг Daewoo International Corporation компанияси «Xalqaro Hamkorlik Markazi» АЖнинг давлат улушини қўлга киритиши тўғрисидаги меморандумини имзолаганди. Бироқ сотув амалга ошмаган.

Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 10 февралидаги "Тошкент шаҳридаги Халқаро инвестицион форуми чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар"да таъкидланганидек, Форумда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича комиссиялар 2016 йил 1 мартгача олди-сотди битими йўқ бўлса, альтернатив инвесторларни жалб қилиш чорасини кўриш ҳуқуқига эга.

Компаниянинг акциялари пакети Паспортига мувофиқ 29,9 фоиз акциялар давлат пакетининг реализациясидан кейин акционерлик капиталининг тузилиши қуйидагича бўлади:
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо-сотиқ вазирлиги - 50, 97 фоиз
Хорижий инвестор - 29,9 фоиз
«Uzprommashimpeks» АЖ – 47.08 фоиз
«O’zmarkazimpeks» АЖ – 6.31 фоиз
«O’zinterimpeks» АЖ – 6.27 фоиз
«Markazsanoateksport» АЖ – 5.56 фоиз
ГП РХВО «Interservis» – 0.12 фоиз
«O’rta Osiyo Trans» АЖ – 0.02 фоиз

Очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Xalqaro Hamkorlik Markazi» компанияси 2000 йил апрелида Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан ташкил этилган.

Унинг асосий мақсади - халқаро ташкилотлар, хорижий фирмалар ва компанияларнинг фаолияти учун халқаро талабларга жавоб берадиган қулай шарт-шароит яратиш ҳисобланади.

Компания фаолиятининг асосий тури хорижий компаниялар, фирмалар, банклар ва бошқа хорижий ҳамда халқаро ташкилотларни жалб қилиб, офис ва шу каби хоналарни ижарага беришдан иборат.

«Xalqaro Hamkorlik Markazi» АЖда умумий майдони 79,7 минг кв.метр бўлган қуйидаги объектлар жойлашган: Халқаро бизнес маркази (IBC), «Tashkent Plaza» савдо маркази, Ахборот маркази, Халқаро савдо-сотиқ маркази (ITC), «IBC Village» дам олиш маскани, Навоий вилоятидаги «Silk Road Palace» меҳмонхоналар мажмуаси.

Top