08:19 / 07.04.2016
1299

Ёқутистонда Boeing 737 самолёти фавқулодда вазият сигнали туфайли ортига қайтди

"Якутия" авиакомпаниясининг Boeing 737-800 йўловчи самолёти бортида фавқулодда вазият сигнали туфайли жўнаган пунктига қайтишга мажбур бўлди, деб хабар берилди "Интерфакс" ахборот агентлигига авиакомпания матбуот хизматида.

7 апрелда самолёт маҳаллий вақт билан соат 04:01 да 29 йўловчи билан Ёқутистондан Хабаровскка учиб кетган, бироқ 04:59 да ортига қайтиб келган. Самолёт экипажининг бундай қилишига самолётнинг юкхона қисмида ёнғин сигнализацияси ишга тушгани сабаб бўлган.

Ахборот агентлиги суҳбатдошининг айтишича, бу ҳолат махсус комиссия томонидан тафтиш қилинмоқда. Йўловчилар Хабаровскка Ан-24 самолётида етказилишига қарор қилинди.

Top