18:09 / 08.04.2016
1511

Алиев: Тоғли Қорабоғ низосини ҳал қилиш Озарбайжон учун ҳам, Арманистон учун ҳам бирдек муҳим

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги можароли вазиятдан чиқиш низонинг икки томони учун ҳам муҳимлигини қайд этди.

"Озарбайжон можаро ҳал этилишини истайди. Бу Арманистон учун ҳам керак. Россия - қўшни давлат. Икки давлат ҳам вазиятнинг чигаллашишидан манфаатдор эмас", дейди Алиев.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон томонининг бу можаро ташаббускори сифатида Озарбайжонни айблаши ҳеч қандай асосга эга эмас.

"Апрель ойи бошида бошланган тўқнашувлар тафсилотлари бизнинг ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатлар бошлаш ниятида бўлмаганимизни кўрсатди. Биз шунчаки ўз позицияларимизни ҳимоя қилдик", дея қайд этади Озарбайжон президенти.

Алиевнинг қўшимча қилишича, зиддиятни бартараф этиш бўйича музокаралар давом эттирилади.

Тоғли Қорабоғда 3 апрелда фаол жанговар ҳаракатлар бошланди. Можаронинг иккала томони ҳам бир-бирини вазиятни кескинлаштиришда ва турар-жой туманларини ўққа тутишда айблади.

Бугун, 8 апрель куни Тоғли Қорабоғдаги можаро томонлари ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олди.

Top